Тошкентда иккиламчи квартира бозоридаги таклифнинг ўртача қиймати январь ойида бир квадрат метр учун 558 шартли бирликни ташкил этиб, бир ой аввалги кўрсаткичдан (545 ш.б.) икки фоизга ошди. Бу ҳақда Credo Max Estimation ташкилотининг баҳолаш таҳлилига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Йилнинг биринчи ойи якунларига кўра ғишт уйлардаги квартиралар нархи 2 фоизга ошган, панел уйлардаги квартиралар қиймати ҳам 2 фоизга ошиб, 531 ш.б.ни ташкил этган.
Хоналар сонига қараб бир квадрат метрнинг ўртача нархи қуйидагича кўрсаткичларни ташкил этди: бир хонали — 558 ш.б. (+2 фоиз), икки хонали — 542 (+3 фоиз), уч хонали — 578 (+3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали квартиралар — 557 (ўзгаришсиз).
Изоҳ (0)