Шавкат Мирзиёев Подмосковьеда Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар қилди.
«Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти 11 февраль куни пойтахт вилоятида ҳалокатга учраганди. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Тергов қўмитаси «икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган ҳаво транспорти ҳаракатлари қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ (0)