Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг «Ал-Васл»га қарши ўйинида Икром Алибоев майдон марказидан туриб гол уришга эришди.
Ўзбекистон чемпиони сифатида гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлаган «Локомотив» илк турда Амирлик клубини қабул қилди. Беллашувдаги биринчи гол янги легионер — Нивалдо ҳисобига ёзилган бўлса, иккинчи тўпни Икром Алибоев ўз номига ёзиб қўйди. Тўпни марказда тўхтатиб қолган футболчи, «Ал-Васл» дарвозабони олдинга чиқиб кетганини кўрди ва тўпни унинг устидан ташлаб қўйди.
Бу Чемпионлар Лигаси 1-турининг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлик қилиши шубҳасиз. Алибоев мавсум аввалида «Пахтакор» билан шартнома тузгани айтилган бўлиб, кейинроқ «темирйўлчилар» уни ўз сафида олиб қолишга муваффақ бўлган ва Икром билан янги — 2 йиллик битим тузилганди.
Изоҳ (0)