13—15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ва Туркманистондан нам ҳаво массаси ва Поволжье ҳудудида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
13—15 февраль кунлари республика ҳудудида ёғингарчилик кузатилади, 14—15 февраль кунлари айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучайиши мумкин.
Ўзбекистонда 13—14 февраль кунлари ёмғир ёғади, 15 февраль куни қорга айланади.
Шамол тезлиги 17—22 метр/секундга, айрим жойларда 23—28 метр/секундга етиши мумкин.
15 февраль куни кундузи ҳаво ҳарорати 0…+5 даражага, айрим жойларда эса -3 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)