8 февраль куни Тошкент шаҳрига синов тариқасида Беларусь республикасида ишлаб чиқарилган табиий газда ҳаракатланувчи ўрта ва катта сиғимли 2 та MAZ Lotos русумидаги автобуслари келтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«МАZ автобусларининг пол қисми паст бўлиб, ногиронлар аравачасида чиқувчилар учун махсус мослама мавжуд, бу эса йўловчиларга жуда катта қулайлик яратиб беради», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, автобуслар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автокорхоналарда синовдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)