Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 2017 йил 4—6 декабрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон — Афғонистон қўшма комиссиясини тузиш ҳақидаги келишув имзоланган эди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Ушбу келишув талабларини амалга ошириш доирасида 2018 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон ва Афғонистоннинг хавфсизлик кенгашлари аппарати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг хавфсизлик масалалари бўйича биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Афғонистон Ўзбекистонга ташрифи мобайнида 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида бўлди.
«Меҳмонлар зилзилани симулясия қилиш маркази билан танишиб, унинг имкониятларига юқори баҳо берди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)