Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Сока университети, Токио санъат университети раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари, «Япония—Ўзбекистон» дўстлик уюшмаси аъзолари ҳамда Япония ижтимоий-сиёсий доиралари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Япония олий таълим муассасалари профессорлари Навоий ижодидан парчалар ўқиди. Токиодаги Сока университетининг бош майдонида ўрнатилган шоир ҳайкали пойига гул қўйилди.
Сўзга чиққанлар Японияда буюк мутафаккирнинг ижодига қизиқиш катта эканини қайд этиб, унинг асарлари япон тилига таржима қилинганини алоҳида таъкидлади. Навоий ижодини ўрганиш Сока университети ўқув дастурига киритилган.
Изоҳ (0)