Республика болалар кутубхонаси вакиллари Тошкент метрополитени ходимлари ва Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари билан ҳамкорликда пойтахт метроси йўловчиларига Алишер Навоий шеъриятидан намуналар ўқиб беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Энг ифодали ва таъсирли мутолаа қилиб берганларга метрода бепул ҳаракатланиш имконияти тақдим этилди. Айни чоғда уларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Анъанага кўра, кутубхонанинг ўзида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий кеча ҳам ўтказилди. Унда пойтахтдаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази тарбияланувчилари иштирок этди. Шеърлар ўқилди, шоир асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ёш авлод вакиллари халқ оғзаки ижоди қўшиқларини ижро этиб берди.
Изоҳ (0)