Жанубий Корея бош вазири ўринбосари, молия вазири Ким Донг Ён 13 февраль куни Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ким Донг Ён Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиши кутилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида икки давлат молия вазирликлари ўртасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган музокаралар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ким Донг Ён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўтган йил ноябрида Жанубий Кореяга ташрифи чоғида аэропортда кутиб олганди.
Изоҳ (0)