Сурхондарё вилоятидаги «Тотувлик» маҳалласида яшаётган И.Р. қўлбола мойжувозда ёғ ва кунжара ишлаб чиқараётгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У ҳовлисидаги ёрдамчи хўжалик хонасида электр энергиясига ғайриқонуний уланиб, қўлбола мойжувоз ускунасида пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқараётганида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари қўлига тушиб қолди.
Фуқаро И.Р. бу ҳаракати билан туман электр тармоқлари корхонасига 4 миллион 780 минг сўмдан ортиқ зарар етказган. Воқеа жойидан қиймати 5 миллион 39 минг 219 сўмлик қўлбола мойжувоз ускунаси, 37 килограмм ёғсимон суюқлик, 451 килограмм пахта чигити, 87 килограмм кунжара товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мутахассислар бу ёғ мойжувоз ускунасида қўлбола усулда тайёрлангани ва истеъмолга умуман яроқсиз эканини аниқлаган.
И.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)