Тошкентнинг Сергели туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Нохуш ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган, деб хабар беради «Anons.uz».
ЙТҲ «Sputnik-4» массиви ҳудудида содир бўлган. KIA автомобили ҳайдовчиси бетон қориштирувчи оғир юк машинасига йўл бермаган ва унга урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида KIA автомобили ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган йўловчи турли даражада жароҳат олган. Айни вақтда улар шифокорлар назорати остида.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)