Президентнинг 7 февралдаги фармони ишлаётган пенсионерларнинг баъзи тоифаларига тўлиқ пенсия тўланишини кўзда тутади, деб ёзади Norma.
2018 йилнинг 1 мартидан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:
- Қуролли кучлар ва юқорида санаб ўтилган ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида (шу жумладан маслаҳатчи бўлиб);
- умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида директор, унинг ўринбосари, чақириққача ҳарбий тайёргарлик ўқитувчиси бўлиб, шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилотида;
- ОТМлар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқитувчи бўлиб;
- ҳарбий бошқарув маҳаллий органларида, шунингдек, фахрийлар ишлари бўйича кенгашларда;
- вилоят, туман (шаҳар) Президент Халқ қабулхоналарида;
- Мудофаа саноати давлат қўмитаси ижория аппаратида ва бошқа жойларда ишлайдиган ҳарбий хизматчилари ва ходимларига пенсия тўлиқ ҳолда тўланади.
Изоҳ (0)