Президентнинг «Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор эълон қилинди, деб ёзади Norma.
Унга мувофиқ, Урганчда иккита, Урганч, Ҳазорасп ва Шовот туманларида биттадан янги кичик саноат зоналари яратилди. Уларда ягона дирекция бўлади.
Хоразмнинг кичик саноат зоналаридаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига ноль қийматда 5 йилга ижарага берилади. Қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда, бу мулк ижарачилар ихтиёрига ўтади:
- бизнес-режа параметрлари бажарилса;
- иш ўринлари яратилса ва сақланиб қолса;
- барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланса.
Изоҳ (0)