Яқинда интернетга касалхонада оғир ҳолатда ётган укасини қутқариш учун Россияга келган аёл ҳақидаги видеоролик жойланди, деб ёзади News Mail.Ru.
Унинг сўзларига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи жабрланувчи Нуриддин Қирғизов Подмосковьенинг Пушкин туманида, Софрино қишлоғи яқинида ишлаган.
Бир куни кечаси Нуриддин кўчага чиқиб, аланга ичида қолган уйни кўрган. Ёнаётган уйнинг ичида кекса аёл бўлган, унга ёрдам бериш учун эркак ичкарига кирган.
Айни пайтда Нуриддин Пушкино шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётибди. У ўпкалари сунъий шамоллатилаётгани сабабли тирикдир. Уни бундай ҳолатда ватанига олиб кетиб бўлмайди.
Москва шаҳридаги куйиш маркази мутахассислари жабрланувчини даволаш учун қарийб 2 миллион рубль (34,3 минг доллар) талаб қилинишини айтди. Аёл хайрия ташкилотлари ёрдамида зарур суммани топишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)