Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Нилу қишлоғида янги масжид расман иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Сариосиё туманидаги Нилу қишлоғи аҳолиси 2070 нафардан кишидан иборат бўлиб, қишлоқ марказида ‘Сариҳавз’ номи билан машҳур зиёратгоҳ (мажмуа) бор, унинг иккинчи номи ‘Баҳоуддини балогардон’. Бу муборак қадамжо Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари бўлиб, мазкур мажмуага масжид биноси (жуда кўркам), ҳовуз (суви тиниқ, соф, ширин, қишда илиқ, ёзда совуқ, Нилу қишлоғининг аҳолиси учун ягона ичимлик манбаи), тут ва чинор (айланаси 35—36 метр, баландлиги 70 метр ва Ўрта Осиёда иккинчи ўринда турадиган) табаррук дарахтлари киради», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, масжид иш бошлагач ҳудуддаги аҳолининг бир неча километр узоқликдаги масжидларга қатнашига зарурат қолмаган.
Изоҳ (0)