Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз» ва Shenergy Company Limited (Хитой) компаниясининг вакиллари ўзаро музокара ўтказди, деб хабар берди UzDaily. Учрашувда Ўзбекистоннинг нефть ва газ тармоғи вакиллари ҳамда Shenergy Company Limited компаниясининг мутахассислари икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳаморликни муҳокама қилди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Томонлар мазкур компания томонидан Ўзбекистонда қазиб олаётган газни етказиб беришда «Ўзбекистон—Хитой» газ қувуридан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқди.

Шунингдек, хитойлик вакиллари газ етказиб бериш бўйича Shenergy Company Limited компаниясининг тажрибасини ҳамда Хитойнинг саноат корхоналари имкониятларини ўрганиш учун ишчи гуруҳини Ўзбекистондан Хитойга юбориш таклифи киритди.

Shenergy Company Limited компанияси газ, газ конденсати ва нефтни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, энергетик объектларни қуриш ва бошқариш билан шуғулланади. Шунинг учун компания Ўзбекистондаги газ конларини топишга қаратилган геология-разведка лойиҳаларида иштирок этишни истайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь