Ўзбекистонда фермерлар ерлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи мобил дастур яратилди, деб хабар берди Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
Дастур ер участкалари қай тарзда фойдаланилаётганлигини кўрсатади, шунингдек, ер тегишли бўлган фермерлар исм-шарифларини маълум қилади.
Мобил дастурни тақдим этган қўмита ходими уни ер участкалари контурларини аниқлаш учун қўллашни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)