Россияда 1991 йили ўлимга ҳукм қилинган ва кейинчалик жазоси умрбод қамоққа алмаштирилган Анвар Масалимов озодликка чиқди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
У Россиядаги энг қаттиқ тартибли колониялардан бири — «Қутб бойқуши»да жазосини ўтаётганди.
Қотиллик жинояти учун 15 йил ўтириб чиққан Масалимов 1991 йили Томск вилоятининг Комсомолск посёлкасида унга бошпана берган пенсионерни бўғиб ўлдирганди. Жазони ўташ чоғида у қариянинг маст ҳолатда ўлдирганини билдириб, чиқарилган ҳукм устидан бир неча бор шикоят йўллади.
Вологда вилоят суди жазони юмшатиш мумкин деб ҳисоблади ва Масалимовга шартли равишда муддатидан олдин озод бўлиш имконини берди. Бу Россияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбус озодликка чиқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат.
Масалимов ҳозирда Москвада бўлиб турибди. У қолган умрини роҳибликка бағишлаш ниятида эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)