Стенфордлик шифокорлар иммунотерапиянинг янги турини яратди. Янги ихтиро иммун ҳужайраларни аниқ жойда пайдо бўлган шишга «гижгижлайди» ва уни бир неча кунда йўқ қилади. Мутахассислар унинг ишини сичқонларда синаб кўрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, янги иммунотерапия жуда оддий — олимлар турли антитела, тирик микроблардан фойдаланган ҳолда одам иммунитетини рак ҳужайраларига «гижгижлашга» уринмоқда. Ҳозирги кунда бу каби бир қатор иммунотерапия турлари бўлиб, улар синтетик антителалар ёрдамида рак ҳужайраларини иммун тизими учун «кўринадиган» қилади.