Мисрнинг ал-Мансур университети олимлари йирик тўрт оёқли ўтхўр динозаврларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Mansourasaurus Shahinae деб номланган ва титанозаврларга мансуб жонивор 80 миллион йил аввал яшаган ва ўлчами автобусдек бўлган.
Унинг қолдиқлари Ливия саҳросининг шарқий қисмида топилди. У Африкада аниқланган ва бўр даври охирларига тегишли скелетлар ичида энг тўлиғи бўлиб чиқди.
Олимлар Mansourasaurus Shahinae Африкага тахминан 100 миллион йил аввал, қитъа Жанубий Америкадан ажрала бошлагандан сўнг келиб қолганини тахмин қилди.
Изоҳ (0)