Гаагадаги халқаро жиноий суд Венесуэла ва Филиппинда инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани гумони бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Суднинг бош айбловчиси Фату Бенсуда икки давлатдаги вазиятни 2016 йилдан бери диққат билан кузатаётганини билдирди.
Бенсудага кўра, унда Венесуэлада президент Мадуронинг рақибларига нисбатан норозилик акциялари давомида, шунингдек, қўлга олингандан сўнг шафқатсиз муомала қилинаётгани ҳақида маълумотлар бор. Мамлакатнинг собиқ бош прокурори Луиза Ортега ҳам олдинроқ судни расмийлар амалга оширган қотилликлар ва қийноқларни текширишга чақирганди.
Филиппинда текширув президент Родриго Дутерте томонидан наркосавдогарларга қарши эълон қилинган уруш бўйича олиб борилмоқда. Судга 10 ой аввал ушбу мамлакат расмийларига қарши даъво киритган филиппинлик адвокат 8 мингга яқин киши мазкур кампания қурбони бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)