Хитой Тайпейи мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Чемпионатининг финали остонасида тўп сурадиган тўрт мамлакат термалари номи аниқ бўлди.
Чорак финалнинг биринчи ўйинида Ироқ ва Ливан термалари ўзаро тўқнаш келиб, беллашувнинг асосий дақиқаси 2:2 ҳисоби билан якунига етганди. Пенальтилар сериясида эса омад ироқлик футболчиларга кулиб боқди — 9:8.
Параллел кечган ўйинда япониялик футзалчилар Баҳрайнга имконият қолдирмади — 2:0. Шу тариқа кунчиқар юрт термаси қитъа биринчилигининг кетма-кет тўрт ўйинида ғолиб чиқишга эришди.
Эрон футзалчилари ярим финал йўлида Таиланд дарвозасига 9 гол уришга эришди — 9:1. Ўзбекистон эса Вьетнамни таслим қилди — 3:1.
Изоҳ (0)