Пхеньянда Сеулдаги Олимпиада расмий очилишидан бир кун аввал, кенг кўламли ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Пхеньян расмийлари КХДРнинг 70 йиллиги шарафига парад ташкил этганлиги таъкидланмоқда. Агентликнинг Жанубий Кореядаги манбалари маълум қилишича, парадда 50 мингга яқин одам, жумладан, 13 минг ҳарбий иштирок этган.
Бундан ташқари, тадбир давомида ракета ташувчи намойиш этилган.
Изоҳ (0)