Испаниянинг Кадис шаҳрида (Андалусия автоном ҳамжамияти) юзларини капюшон билан яшириб олган 20 кишидан иборат гуруҳ касалхонага бостириб кирди ва у ердан аввал ҳибсга олинган наркосавдогарни олиб кетди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 февраль куни кечки пайт рўй берди. Наркосавдогарликда гумон қилинган шахс полиция таъқиби давомида ушланган, бироқ жароҳат олгани сабабли тез тиббий ёрдам бўлимига етказилганди.
Орадан бироз вақт ўтиб номаълум шахслар уни озод қилди. Ҳодиса давомида касалхона ходимларидан ҳеч ким жабрланмади.
Ҳозирда полиция қочоқни қидирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеокузатув камералари ёзувини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)