Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Латвия собиқ президенти Берзиньшнинг собиқ рафиқаси Даце Сейсума эри билан ажрашганидан кейин моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолганидан нолиди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Ажримдан кейин эндокринолог шифокор ойлиги билан яшаяпман. Касалхонада тўрт соат ишлашим керак, аммо аслида ҳафтада бир мартагина шундай бўлади, қолган кунлари иш вақтидан ташқари ҳам ишлайман, бунинг учун эса ҳеч ким ойлик тўламайди… Клиникадан чиқаётиб, ўзимни руҳий ва жисмоний жиҳатдан тушкун ҳис қиламан, бироқ ҳозирда бошқа йўл йўқ», — деди Сейсума.

У, шунингдек, авваллари кийим-кечак сотиб олишга ишлатган маблағни энди бир неча ой давомидагина ишлаб топаётганини айтди.

Андрис Берзиньш 2011—2015 йилларда Латвия президенти бўлган. Собиқ президент миллионер бўлиб, 30 дан ортиқ ер участкалари ва бир қатор иморатларга эгалик қилади. Сейсума билан 2001—2016 йилларда никоҳда бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда