«Жайш Идлиб Ҳур» гуруҳи жангариси Маҳмуд Ҳаж Исмоил Россиянинг Су-25 самолётини Сурияда у уриб туширганини айтди, деб ёзади «Газета.ru» Directorate 4 Telegram-каналига таяниб.
Мустақил суриялик журналистлар иттифоқи Northern Syria Observer «Жайш Идлиб Ҳур» террорчилик гуруҳи аъзоларидан бири билан интервью уюштирди. Жангари Маҳмуд Ҳаж Исмоил уриб туширилган Су-25СМ самолёти учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. У ўқ кўчма зенитли ракета мажмуасидан эмас, ЗУ-23-2 зенитли қуролидан отилганини айтди.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бу гуруҳ уриб туширган бешинчи учар воситадир.
Telegram-каналда жангарининг гапини шубҳали деб топишди ва кўплаб гуруҳлар вакиллари шов-шувли ҳодиса фонида ўзларини «реклама қилиб олиш»га қарор қилганини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жангариларга асирликка тушмаслик учун ўзини портлатиб юборган Роман Филипов Россия қаҳрамони унвонига тавсия этилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)