Тайвандаги кучли зилзила қурбонлари сони 9 кишига етди. Бу ҳақда хабар «РИА Новости» бермоқда.
266 киши жароҳатланди, 62 киши алоқага чиқмагани сабабли бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Олдинроқ табиий офатда 4 киши ўлгани, 255 киши жабрлангани билдирилганди.
Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, унда ҳарбийлар, шифокорлар, қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полициячилар қатнашмоқда.
Изоҳ (0)