Ripple криптовалюта сервисининг собиқ бош директори Крис Ларсен криптовалюта операцияларидан бойиган энг бой ишбилармонга айланди. Бу ҳақда Forbes’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Иккинчи ўринни Ethereum криптовалютасини яратишда ёрдам берган Жосеф Лавин эгаллади. Турли ҳисоб-китобларга кўра, унинг бойлиги бир миллиарддан беш миллиард долларгача бўлиши мумкин. Учинчи ўрин эса Binance криптовалюта биржасининг асосчиси Чанпен Чжаога насиб қилган. Унинг бойлиги 1,1 миллиард доллардан икки миллиард долларгача баҳоланган.
Ака-ука Тайлер ва Кэмерон Уинклвосс 0,9 — 1,1 миллиард доллар билан тўртинчи қатордан жой олган.
Изоҳ (0)