Татаристонда 34 ёшли маст эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёлнинг беш ёшли жиянини учинчи қаватдаги уйнинг деразадан отиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, гувоҳлар шифокорларни чақирган ва қизча касалхонага олиб борилган. Қизчада турли жароҳатлар, шу жумладан қўл синиши қайд этилган. Ҳозирги пайтда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
34 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У жиноятга алоқадорлигини тан олган.
Изоҳ (0)