АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Жозеф Данфорд Вашингтонда йирик ҳарбий парадлар ўтказишни режалаштириш бошланганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
ОАВга кўра, ҳарбий парадларни ўтказиш санаси ва манзили, бунга кетадиган харажатлар ва Вашингтон кўчаларига оғир техникани олиб чиқиш нечоғли мақсадга мувофиқлиги муҳокама этилмоқда.
Парадлардан бири 11 ноябрда нишонланадиган Биринчи жаҳон уруши тугаганига 100 йил тўлишига бағишланиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга мамлакатда ҳарбий парадлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни топширгани билдирилганди.
Изоҳ (0)