Москва вилоятида ҳайдовчи автомобиль ювувчи ходимни BMW машинасини ювишдан бош тортгани учун бир зарба билан ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жанжал 7 февраль куни кечаси юзага келган Тахминан тонгги соат 03:30 да 24 ёшли ҳайдовчи ва унинг дўсти автомобиль ювиш шохобчасига келган, муассаса ходимлари эса бу вақтда ухлаётган эди. Ҳеч кимнинг унга хизмат кўрсатиш учун шошилмагани эркакнинг жаҳлини чиқарган. Шундан сўнг сўкина бошлаган. BMW ҳайдовчиси икки нафар ходимни урган. Улардан бири йиқилган вақтда боши билан тушган ва ҳушини йўқотган. 39 ёшли эркак касалхонада вафот этган.
Аниқланишича, BMW ҳайдовчиси аввал бир неча марта ўғрилик учун судланган.
Изоҳ (0)