Туркияда қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий билим юртининг 64 нафар ўқитувчи ва курсанти давлат тўнтаришига уринишдаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Анқара суди бу иш бўйича 100 кишини оқлагани билдирилмоқда.
8 нафар ўқитувчи ва 156 нафар курсант 2016 йил июлида Анқарадаги қуролли кучлар бош штаби биносига вертолётда келиб, давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганликда айбланганди.
Изоҳ (0)