АҚШ президенти Конгрессдаги нутқи давомида қарсак чалмаган демократларнинг ҳаракатини «хоинлик» деб баҳолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Буни хоинлик дейиш мумкинми? Нега шундай бўлмасин? Улар бизнинг мамлакатни унчалик севмайдиган кўринади. Худди мурдалардек туришди, ўзларини Америкага хос бўлмаган тарзда тутишди», — деди Трамп.
Трампнинг ўтган ҳафтадаги Конгрессга мурожаати давомида республикачилар уни олқишлаб турди, демократлар эса бундан тийилди. Президент ўзига салкам 6 дақиқа қарсак чалди.
Изоҳ (0)