Бокунинг Хатоий туманида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш Озарбайжон мудофаа саноати вазирлиги балансидаги радиозаводда содир бўлгани, сўнг ёнғин келиб чиққани билдирилмоқда.
Гувоҳларга кўра, маҳаллий вақт билан 19:15 да шаҳар осмони ёришиб кетган, шундан кейин гумбурлаган овоз эшитилган. Портлаш рўй берган жойда қора тутун кўтарилган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодисада ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди. Портлаш сабаби ошкор этилмади.
Изоҳ (0)