SpaceX компанияси Falcon Heavy элтувчи ракетасининг старти акс этган анимацион видеони тақдим этди. Роликда Tesla Roadster’нинг Марсга парвози ҳам акс этган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Элтувчи ракета Falcon Heavy старт олганда ишлатилаётган ракетадан икки марта кучлироқ бўлади. У орбитага 64 тонна юкни олиб чиқа олади.
Маълумотларга кўра, ракета ўзининг яқин рақобатчиси Delta 4 дан икки марта катта. Парвоз харажатлари эса уч марта арзон бўлади.
Изоҳ (0)