Қип-қизил тусга кирадиган мовий Ойнинг, шунингдек, супер Ойнинг илк суратлари пайдо бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net». Янги Зеландия, Россия, Хитой, Филиппин ва бошқа жойларда ушбу ҳайратланарли ҳодисани кузатганлар суратлар билан бўлишди.
Камёб астрономик ҳодиса — супер Ой, Ой тутилиши ва мовий Ойнинг бир вақтга тўғри келишини 31 январь куни тонг пайти кузатишди.
Ой билан боғлиқ ушбу ҳодисалар алоҳида олганда ноодатий нарса эмас, аммо уларнинг учаласи камдан-кам ҳолларда бир пайтга тўғри келади. Сўнгги марта бундай ҳолат 1866 йилнинг 31 мартида қайд этилган эди.
Шарқий ярим шарда бундай тасодиф сўнгги марта 1982 йил декабрида кузатилган.
Супер Ойни 31 декабрь куни тонгда кузатишди, тўлин Ой эса фақат Шимолий Американинг марказий ва ғарбий қисмида кўринди.
Изоҳ (0)