6 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Президент муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.
2. Журналист Дилмурод Саидов муддатидан илгари қамоқдан озод қилинди. Дилмурод Саидовнинг озод қилиниши АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан олқишланди.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рақобатбардошлик учун халқаро рейслар авиачипталарини таннархидан арзонга сотади. Шунингдек, Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади.
4. Ўзбекистондан транзит билан ўтаётган туристларга қисқа муддатли визалар бериш тартиби жорий этилади. Ўзбекистонда туристларга жамоат жойларида суратга олишга рухсат этилади.
5. «Умид қиламизки, жаҳон кубогини келгусида Ўзбекистонга футболчиларимиз олиб келишади». Мундиал кубоги тарихда илк бор Тошкентга олиб келинди.
Изоҳ (0)