Ленинград вилоятининг Тихвин — Новая Ладога трассасидаги авария қурбонлари сони 9 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ 6 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Микроавтобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг барчаси микроавтобус йўловчилари ва ҳайдовчиси.
Дастлабки маълумотларга кўра, Вологдадан йўлга чиққан микроавтобус қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган. Машина ҳайдовчиси касалхонага етказилди.
Йўл хизмати ходимлари трассанинг ЙТҲ содир бўлган қисмига музланишга қарши воситалар билан ишлов берилганини айтмоқда.
Изоҳ (0)