Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин-валюта захиралари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди. 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28 миллиард долларни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 миллиард долларга кўп).
Шундан 14 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, қолган 14 миллиард эса қуйма шаклдаги монетар олтиндан иборат. Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,5 миллиард долларни ташкил этмоқда (ўтган йилнинг шу даврига нистабан 1,3 миллиард долларга кўп).
Қайд этишларича, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисобини юритмоқда.
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.
Изоҳ (0)