АҚШ Афғонистонда контингентни оширишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис брифинг давомида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Мэттис журналистнинг саволига жавоб берар экан, Афғонистондаги кучлар ротацияси режалаштирилганлиги, бироқ бундан ортиғи кўзда тутилмаганлигини таъкидлади.
«Биз Афғонистондаги янги стратегия ва тахминий рақамларни эълон қилдик, яна бир неча минг киши ёки яна беш минг кишини назарда тутаётган бўлсангиз — бу борада ҳеч қандай режам йўқ», — деди у.
2017 йилнинг август ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги янги стратегияни эълон қилди. У мамлакатдаги Америка контингентини тўрт минг кишига оширишни кўзда тутган эди.
Изоҳ (0)