Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг айтишича, АҚШ Россияга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда у АҚШнинг янги ядровий доктринаси ҳақида фикр билдириш чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «MK.ru».
Унинг фикрича, АҚШ бутун дунёда ядровий қурол йўқ қилинишини гапириш асносида ўзи қуролланиш пойгасида иштирок этишда давом этмоқда.
Олдинроқ Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам АҚШ ядровий доктринасини танқид остига олган эди.
Изоҳ (0)