Бугун, 11 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳасида транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил ҳудуд майдонларидан юргизишнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси номи ва биринчи диспозициясига ўзгартириш киритилиб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларида тротуар, велосипед ва пиёдалар йўлакларида, яшил майдонларда ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасининг номи ва биринчи қисми диспозициясига ўзгартириш киритилиб, йўлларда ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик, тўсиб қўйганлик, йўл ҳаракати иштирокчиларига тўсқинлик қилувчи бошқа қурилмаларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Изоҳ (0)