Хитойнинг Шандун провинциясидаги кимёвий заводда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди. «Газета.ru»нинг «Синьхуа»га асосланиб хабар беришича, яна бир киши бедарак йўқолган.
Портлаш Линшу округидаги иқтисодий ривожланиш зонасида жойлашган, ўша вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кимёвий заводда содир бўлган.
Жароҳат олган олти нафар одам шифохонага етказилган. Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)