Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасида ҳарбий операция бошлаганидан бери 897 нафар террорчини йўқ қилгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Туркия Бош штабининг қайд этишича, 20 январь куни бошланган «Зайтун новдаси» операцияси режа бўйича давом этмоқда. Ушбу операция Африндаги курд жанговар бўлинмаларига қарши қаратилган бўлиб, «Сурия озодлик армияси» жангчилари ҳам турклар билан бирга ҳаракат қилмоқда.
Расмий Дамашқ Африн минтақаси Суриянинг ажралмас бир қисми эканини таъкидлаб, бу ерда Туркия томонидан олиб борилаётган операцияни қатъий қоралаган эди.
Изоҳ (0)