Бразилия федерал судьяси коррупцияда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган мамлакат собиқ президенти Лулу да Силвага паспортини қайтариб бериш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Судья Bruno Аполинарио ўз қарорини собиқ президент қонун қўлланишидан қутулиб қолиш учун «мамлакатдан қочишга уриниши ҳақида хулоса чиқариб бўлмаслиги» билан изоҳлади.
Олдинроқ Бразилия суди Африкага йўл олишни режалаштирган Лулу да Силвадан Африка сафаридан бир кун олдин паспортини олиб қўйганди.
Шунингдек, суд 2017 йил июлида 9,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ давлат раҳбарининг жазо муддатини 12 йил ва бир ойгача узайтирганди.
Изоҳ (0)