Нижний Новгородда ИШИД аъзоси йўқ қилинди. Бу ҳақда ФХХ жамоатчилик билан алоқалар маркази маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Террорчи яқин хориждаги давлатлардан бирининг фуқароси бўлиб чиқди. У Россия президенти сайлови куни ҳужум уюштиришни режалаштирганди.
Қўлга олиш чоғида жангари куч тизими ходимларига қаршилик кўрсатди ва йўқ қилинди.
Жиноятчининг манзилидан қўлбола портловчи қурилма, яна бир неча бомба тайёрлаш учун қисмлар, ўқотар қурол ва ўқ-дори топилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.