Москванинг Пресня туман суди Киров вилоятининг собиқ губернатори Никита Белихни 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Белих ўта йирик миқдорда пора олишда айбдор деб топилди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди. Бунда унинг ҳибсда сақланган муддати ҳам ҳисобга олинади.
Шуниндек, собиқ губернаторга олинган поранинг икки баробари — 48,2 миллион рубль миқдорида жарима ҳам тайинланди.
Маълумот учун, Никита Белих 2016 йил июнида Москвада 150 минг евро пора олаётганда ФХХ ходимлари томонидан ушланганди.