Бугун, 1 февраль куни Андижон вилоятининг бир неча туманларида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларига оқ фотиҳа берилади, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
«Ушбу вилоятдаги мусобақалар жуда ҳам ўзгача файзу тароватда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сабаби Ўзбекистондаги энг машҳур қорилар айнан Андижон заминидан етишиб чиққан. Қуръон мусобақасини безаб турган Ҳасанхон қори, Исмоил қори, Абдулбосит қори, Аваз қори ва Муҳиддин қори каби зийнат қорилар мана шу ўлка фарзандларидир», — дейилади хабарда.
Андижон шаҳридаги «Андижон» тўйхонаси, Андижон вилоят вакиллиги биноси, Олтинкўл тумани «Олтинкўл» жоме масжиди, Избоскан тумани «Аҳмадали ҳожи» жоме масжиди, Асака тумани «Холид ибн Валид» жоме масжиди, Шаҳрихон тумани «Намозгоҳ» жоме масжиди, Хўжаобод тумани «Етти чинор» жоме масжиди, Қўрғонтепа тумани «Рамазон қори» жоме масжидида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)