Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қарорга асосан, 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтларида сиртқи (махсус сиртқи) таълим ташкил этилади.
Maxсус сиртқи таълим шаклига архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган, Давархитектурқурилиш қўмитаси томонидан тавсиянома берилган, тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.
Изоҳ (0)