Яманнинг марказий қисмидаги блокпостда худкушнинг миналаштирилган автомобилдаги ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ўз навбатида, гувоҳлар қурбонлар кўп бўлганини билдирмоқда.
Уларга кўра, Шабва вилояти пойтахти Атакадан шимоли-шарқдаги блокпостда машина портлатилганидан сўнг жангарилар гуруҳи ўт очган ва 12 кишини ўлдирган.
Изоҳ (0)